Асосий мазмунга ўтиш

Флик: "Бизга куч етишмади, «Реал» тўпсиз тўғри ўйнади"

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Барселона» мураббийи Флик «Реал»дан мағлубиятни Ла Лигадаги илк ютқазиш деб баҳолаб, бу фожиа эмаслигини айтди.

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лиганинг 10-турида «Реал»га қарши кечган учрашув (1:2)дан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Қаторасига иккита мағлубият – бу биз учун қониқарли эмас, албатта, жуда хафамиз. Биринчи бўлимни биз истагандек ўтказа олмадик. Иккинчи таймда, ҳисоб 1:1 бўлганида, ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Лекин жамоада етарлича куч ва янги нафас етмади.

Бу – Ла Лигадаги илк мағлубиятимиз. Ундан олдин тўққизта ўйинни кетма-кет ютиб келаётгандик, энди эса шундай натижа қайд этилди. Мағлубият спортнинг бир қисми. Биз вазиятни пухта таҳлил қилишимиз, хулоса чиқаришимиз ва кучлироқ бўлишимиз керак – шундай қиламиз ҳам. Энг муҳими – тўғри реакция кўрсатиш.

Биз жуда юқори даражадаги рақибга қарши ўйнадик. Улар тўпсиз ҳолатда ҳам жуда оқилона ҳаракат қилишди. Бизда эса янги куч етишмади. Охирги бир неча ҳафта, айниқса «Бетис»га қарши ўйиндан кейинги давр осон кечмади. Энди дам олишимиз, куч тўплашимиз ва бу мағлубиятга муносиб жавоб беришимиз зарур. Биз шундай қиламиз.

Мағлубият – бу ҳали фожиа эмас. Олдинда узун мавсум турибди, бундай ҳолатлар футболда доим учраб туради. Бу бизга ўйлаб кўриш, хатолар устида ишлаш ва янада ўсиш учун туртки бўлиши керак», – дея таъкидлади Флик.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ