Флик: "Челси"да жуда яхши ёш футболчилар ва ажойиб мураббий бор"

CHERY AUTO

Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Челси" - "Барселона" урчашувидан олдин каталонияликлар бош мураббий Ханс-Дитер Флик ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Tecno

Маресканинг тактикаси ҳақида:

"Ҳар битта рақибга қарши хар ҳил ўйин услубида ўйнаймиз, уларга қараб ўзгарамиз. Биз қандай ўйнашни истаётганимизни биламиз, лекин рақибга қараб, нима кераклигини ҳам тушиниб оламиз. Ҳар бир ўйинга бир хил ёндашмаймиз".

FC Barcelona Training Session And Press Conference - UEFA Champions League 2025/26 League Phase MD5

"Челси" ҳақида:

"Челси" дунёдаги энг яхши жамоалардан биттаси. Уларда жуда яхши ёш футболчилар ва ажойиб мураббий бор. Бу Чемпионлар лигаси ва осон бўлмаган ўйин, лекин биз охиригача курашамиз. "Челси" тўп билан фаол ҳаракат қилмоқда, биз ҳам, улар прессинг қилишни истайди, биз ҳам шундаймиз".

Рафинья ҳақида:

"Рафинья қадамма қадам қайтмоқда. Мен учун энг муҳими унинг қайтгани. Қанча вақт ўйнашини кўриб чиқамиз. У икки марта бир хил жароҳат олди. Шундай экан эҳтиёт бўлишимиз керак". 

FC Barcelona v Athletic Club - LaLiga EA Sports

Рэшфорд ҳақида:

"Рэшфорд "Барселона"да ўйнаётганидан жуда ҳам хурсандман. Мен уни фаолияти давомида кузатиб келганман ва унинг даражаси, жарима майдончаси ичида нималар қила олиши мени ҳайратга солган. У учун бу - янги футбол, "Барселона", яхши об-хаво... Рэшфорднинг доимо табассум қилиб юришини кўриш ажойиб". 

Жароҳатлар ҳақида:

"Сўнгги ҳафталарада жамоа анча яхшиланди. Френки қайтди, Маркус қайтди, Рафа кўпроқ ўйнай олади ва умид қиламанки, Педри шу ҳафта сўнггида майдонга қайтади. Шу билан биргаликда, Гарсиянинг жароҳатдан қутулгани. Бу жуда яхши хабар"

FC Barcelona v Athletic Club - LaLiga EA Sports

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!