Флик: “Дронинг қарори ҳафсаламни пир қилди”

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Дро Фернандес "Барселона"дан ПСЖга ўтишга қарор қилди. Матбуот анжуманида каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бу борада изоҳ берди.

Дронинг қароридан ҳафсалангиз пир бўлдими?

- Бу ҳақда кўп гапиришни истамайман. Менга Дро жуда ёқади, лекин, албатта, ҳафсалам пир бўлди. Буни у ҳам билади. Бу ерда унинг келажаги порлоқ бўларди. У бошқача қарор қабул қилди ва мен уни ҳурмат қилишим керак, - деди Флик журналистларга.

Хабарингиз бор, яқинда Дро Фернандес 18 ёшни қарши олди. Ёш футболчи ПСЖ билан 2030 йилнинг ярмигача мўлжалланган шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!