Флик Германия терма жамоасига кетса, "Бавария"ни ким бошқаради?

“Бавария” устози Ханси Флик қандай вазиятда Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимида иш бошлаши мумкинлиги маълум бўлди.

56 ёшли мутахассиснинг мюнхенликлар билан 2023 йилга қадар амалдаги шартномаси мавжуд. Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, Флик “Бавария” унинг ўрнига муносиб номзод топган тақдирдагина жамоани тарк этиши мумкин. Ушбу лавозимга эса “РБ Лейпциг” бош мураббийи Юлиан Нагельсманн номзоди илгари сурилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Йоахим Лёв “Евро-2020”дан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!