Флик ҳакамларни муҳокама қилишдан бош тортди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Реал Сосьедад"га қарши ўйиндан кейин ҳакамлар ҳақидаги саволга жавоб берди. Учрашув (1:2) якунланганидан сўнг айнан ҳакам қарори энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бирига айланди. Каталония клуби бир нечта гол бекор қилингани ва бошқа эпизодларда ҳам адолатсиз қарорлар бўлганини таъкидлади.
"Мен бу одамни муҳокама қилишга энергиямни сарфлашни истамайман. Стадионда бўлган ёки ўйинни телевизор орқали кўрган ҳар ким бугун нима бўлганини яхши кўрди", — деди Флик, унинг сўзларини "Barca Universal" келтирди.
Бу мағлубият "Барселона" учун ноябрь ойидан бери илк мағлубият бўлди. Шунга қарамай, жамоа Ла Лигада пешқадам бўлиб турибди ва "Реал"ни бир очко ортда қолдирмоқда.



Фикрлар