Флик: Ҳар доим ҳакамларни айблаймиз ва баҳона излаймиз

  • 22 Feb 20:19
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испаниядаги ҳакамлар ҳақида фикр билдирди. 

— "Ҳакамлар бўлиши жуда муҳим. Испанияда уларга қандай муносабатда бўлишлари ақлга сиғмайди. Бу менга ёқмайди. Биз оиламиз ҳақида ўйлашимиз керак. Футболчи ва мураббийлар уларни ҳимоя қилишмиз лозим. Ҳакамларга қарши босимни ёқтирмайман. 

 Бизда ВАР бор ва бунга ишонишимиз лозим. Бир нарсани тушунишимиз керак. Улар ҳам инсон ва хато қилиши мумкин. Федерация бу борада ўз позициясини билдириши керак. Бу жуда муҳим. 

— Биз ҳар доим баҳона излаймиз. Мағлуб бўлсак, ҳакамларни айблаймиз. Бу тўғри эмас. Ҳакамларни ҳимоя қилиш керак. Сабаби, уларсиз ўйнай олмаймиз. Ғалаба қозониш учун эса яхшироқ ўйнаш талаб этилади. 

Comments

You must be logged in to commet!