Флик жамоа ичидаги “хоин” ўйинчини ушлаб олди
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик яқинда жамоа ичидаги шахсий маълумотларни матбуот вакилларига сиздириб келган футболчини аниқлади.
Бу ҳақда COPE онлайн нашри журналисти Виктор Наварро X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Наварро футболчининг исмини ҳам, оммага тарқаб кетган маълумот мазмунини ҳам ошкор қилгани йўқ.
“Барселона”нинг ички маълумотлари тарқалиб кетаётган ҳолат клуб раҳбариятини анчадан бери безовта қилиб келаётган эди. Энди клуб хўжайинлари бу масала бўйича қатъий чоралар кўриши кутилмоқда.



Фикрлар