Флик Канселу "Барселона"га келиши ҳақида гапирди

CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қанот ҳимоячиси Жоау Канселу "Ал-Ҳилол"дан ижара асосида Каталония клубига ўтишга тайёрланаётгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

Tecno

"Жоау бизни қанот ҳимоясида, шунингдек, ҳужумда кучайтиради. Битим ҳали якунланмаган, лекин у амалга ошса, хурсанд бўламан, чунки бу бизга кўпроқ ўзгарувчанлик беради. Бу олти ой учун катта салоҳиятга эга ажойиб вариант.

Нега "Барселона" қишда марказий ҳимоячи билан шартнома имзоламайди? Мураббийлар штаби билан гаплашдик, Роналдь Араухо қайтгач, бизда марказий ҳимоячи позициясида яхши вариантлар бўлади", - дея Фликнинг сўзларини келтиради Sport.es.

Канселу 2023-2024 йиллар давомида "Барселона" сафида тўп сурган. Бу даврда у барча турнирларда 42 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 10 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!