Флик: "Кубарси Ямал даражасида, аммо ҳимоячи сифатида"

"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик жамоа ҳимоячиси Пау Кубарсининг ўйинига юқори баҳо берди. Мутахассиснинг таъкидлашича, жамоада иқтидорли ёш футболчилар кўп ва улар орасида Кубарси ҳам алоҳида ажралиб турибди.

"Бизда ёш жамоа бор. Ламин Ямал, Фермин Лопес, Пау Кубарси — уларнинг маҳорати жуда юқори. Уларнинг ривожланишини кузатиш мен учун жуда ёқимли. Кубарси ҳимояда жуда ишончли ҳаракат қилади.

У марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди ва ҳар бир вазиятда тўлиқ кучини беради. У Ямал даражасида, аммо ҳимоячи сифатида. Пау ҳали ўсиши керак, лекин кўпроқ ўйнай бошласа, феномен футболчига айланади. Ишонаманки, у сиз тасаввур қила оладиган энг юқори даражада ўйнайди",
— деди Флик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!