Флик Ла Лиганинг 1-тури учун таркиб танлади

  • 12 августа, 16:28
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" Ла Лига 1-туридан ўрин олган "Мальорка"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрмоқда. "Кўк-анорранглилар"нинг сафар учрашуви 16 август, шанба куни бўлиб ўтади. Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар мураббийии Ханс-Дитер Флик жамоасининг асосий таркибини аниқлаб олган.

Tecno

Мураббийда фақат ўнг қанот ҳимоячисининг позицияси шубҳа уйғотмоқда: мутахассис ҳозирча Жюль Кунде ва Эрик Гарсияни танламади. Ҳимоядаги қолган ўринларни Балде, Кубарси ва Араухо эгаллаши, дарвозада эса Жоан Гарсия уни рўйхатдан ўтказишга улгуриш шарти билан ўйнаши кутилмоқда. Ярим ҳимоячилар учлиги Педри, де Йонг ва Фермин Лопесдан иборат бўлиб, Рафинья, Ферран Торрес ва Ямал ҳужумчи сифатидан майдонга тушишади.

"Мальорка" - "Барселона" учрашуви Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланиши режалаштирилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию