Флик: Левандовски дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиси

"Бавария" устози Ханс-Дитер-Флик мюнхенликлар клуби форварди Роберт Левандовски ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мен Левандовскини дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиларидан бири деб ҳисоблайман. У шунчаки фантастик натижаларни қайд этмоқда. У жуда яхши жисмоний ҳолатда. У биз билан эканлигидан хурсандмиз.

У тўпсиз ҳаракат қилаётганимизда ҳам бизга қўшимга импулс бера олади, бу эса жамоа учун жуда муҳим. Лева бизни олдинги чорлайдиган етакчи футболчиларимиздан. Рақиб майдонида эса жуда хавфли. Мен бундай савиядаги футболчиларни камдан-кам кўрганман", - дейди Флик.