Флик: "Ливерпуль"ни табриклайман
"Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик испаниялик ярим ҳимоячи Тьяго Алькантаранинг "Ливерпуль"га ўтаётгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Тьяго - ниҳоятда ажойиб футболчи. У биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Биз у билан бирга ишлашдан завқландик. У билан хайрлашишимиз ҳаяжонли бўлди. Мен "Ливерпуль" ни табриклайман. Энди уларда ажойиб футболчи ва ажойиб инсон бор”, - дейди германиялик мутахассис.
Алькантара “Ливерпуль” билан 2024 йилгача шартнома имзолайди ва 6-рақамда тўп суради.
Фикрлар