
Флик Мадрид дербисини жамоа бўлиб кўришга рухсат бермади. Сабаб нима?
"Барселона" Мадрид дербисини жамоа бўлиб томоша қилмади.
Кеча Мадриднинг "Реал" клуби Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашувида "Атлетико"ни мағлуб этди (2:1). Бугун "Барселона" турнирнинг худди шу босқичида "Бенфика"га қарши майдонга тушади.
"As" нашри берган маълумотга кўра, "Эстадио Да Луз" стадионидаги кечки машғулотлардан сўнг "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бутун жамоани меҳмонхона ошхонасига кечки овқатга йиғди. Бироқ "Реал" - "Атлетико" баҳсини биргаликда томоша қилиш имкониятни рад этди. Немис мутахассиси ўйинни томоша қилишни истаган барчага рухсат берди, аммо ўз хоналарида.
Қайд этилишича, Флик Хавидан фарқли ўлароқ рақибларнинг ўйинларини биргаликда томоша қилиш ташаббусини қўллаб-қувватламайди. Испаниялик бундай тадбирлар жамоанинг бирдамлигини мустаҳкамлашда асқатади, деб ҳисобларди. Бироқ "кўк-анорранглилар"нинг ҳозирги устози ўйинчилар нима қилиш кераклиги ва улардан нима талаб қилинишини биладиган даражада профессионал эканлигига ишонч билдирмоқда.
Комментарии