Флик мадридликларга қарши “инқилоб” тайёрлаяпти
Шунга қарамай, германиялик мутахассис жавоб ўйинида рақибнинг тўртта голдан иборат устунлигини йўққа чиқаришига ишонмоқда.
Испания кубогининг амалдаги ғолиби “Барселона” ушбу нуфузли совринни сақлаб қола олмаслиги мумкин. Янги мавсумдаги мусобақанинг ярим финал биринчи учрашувида Ханс-Дитер Флик шогирдлари Мадридда “Атлетико”дан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ханс-Дитер Флик 3 март куни Каталонияда бўладиган жавоб ўйинида мадридликларга қарши “кенг кўламли тактик инқилоб” тайёрламоқда. Бу ҳақда The Touchline нашри ўзининг X тармоғидаги саҳифаси хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона” жамоа ҳужумга алоҳида урғу берса, вазиятни ўнглашни имкони бўлади. Мураббийлар штаби бунинг учун Роберт Левандовски, Маркус Рэшфорд, Рафинья ва Ламин Ямални бир вақтнинг ўзида бошланғич таркибда майдонга ташламоқчи.
Шу тариқа, Ханс-Дитер Флик “Барселона”ни “Атлетико” дарвозасига кўп гол уришини таъминлашни кўзлаяпти.
Фикрлар