Флик мағлубиятга сабабчи футболчини “разбор”га чақирди

  • 26 ноябрь, 07:46
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи бешинчи турида “Барселона” Лондонда “Челси” меҳмони бўлиб, кутилмаганда йирик – 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Tecno

Каталонияликлар мағлубиятига ҳимоячиларнинг муваффақиятсиз ўйини сабаб бўлди. Дастлаб, Жюль Кунде ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Биринчи бўлимнинг ўзида Рональд Араухо иккита сариқ карточка олди ва майдонни тарк этди.

Бир киши кўп бўлиб ўйнаган “аристократлар” баҳснинг иккинчи ярмида рақиб дарвозасига яна иккита тўп киритишни уддалади.

Учрашувдан кейин каталонияликларнинг германиялик мураббийи Ханс-Дитер Флик антиқаҳрамонга айланган Рональд Араухо ҳақида гапирди.

- Биринчи сариқ кўрсатилган вазиятга баҳо беролмайман. Бу вазиятни такроран кўриб чиқишим ва Рональд билан муҳокама қилиб олишим керак.

Иккинчи вазиятда ҳимоячимиз бунақа ўйнамаслиги керак эди. Ўша вазият бунақа ечимни талаб этадиган ҳолат эмасди, - деди Ханс-Дитер Флик.

Жамоа сардори Рональд Араухо 32-дақиқада бош ҳакам Славко Винчич билан тортишгани учун огоҳлантирилди. 44-дақиқада эса, “Челси” футболчиси Марк Кукурельяга нисбатан ўта қўпол ўйнагани учун иккинчи сариқ карточка кўрсатилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!