
Флик: "Мен жамоага тўлиқ ишонч билдираман"
Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалидаги имкониятларини баҳолади.
- Чемпионлар Лигаси доирасидаги баҳсларда биз уйда ҳам, сафарда ҳам яхши натижа кўрсатиб келмоқдамиз. "Барселона" сафар ўйинларида қандай ғалаба қозонишни ва кейинги босқичга қай тарзда ўтишни яхши билади.
Мен жамоага тўлиқ ишонч билдираман. Биз кўп жиҳатдан такомиллашдик ва ўйинга тайёр ҳолатдамиз, - деди Блауграна бош мураббийи.
Маълумот учун, "Боруссия" билан беллашувнинг биринчи учрашуви 9 апрель куни Испанияда ўтказилади.
Фикрлар