Флик нега Вернерни Германия терма жамоасининг бўлажак ўйинларига чақирмаганини тушунтирди

"Лейпциг” ҳужумчиси Тимо Вернер Германия терма жамоасининг бўлажак ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун чақирув олмади. Бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бу қарори ҳақида изоҳ берди. 

"Вернер ўз клубида яхши формада эмас, у муайян нарсалар устида ишлаши керак. Агар ҳаракат қилиб ўз фомасига қайтса, у жамоага қайтиши мумкинлигига ишончим комил", - деди Флик матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Вернер ўтган ёзда "Челси"ни тарк этиб, "Лейпциг"га қайтган эди. 27 ёшли форвард ўтган мавсумда Германия Бундеслигасида 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!