Флик Ольмони рўйхатдан ўтказа олмаётгани ҳақида гапирди

Ханс-Дитер Флик клубнинг Дани Ольмони рўйхатдан ўтказишдаги қийинчиликлари ҳақида гапирди.

"Менда доим умид бор. Охирги ўйин олдидан ҳам унинг рўйхатдан ўтишига умид қиламан. Эртанги ўйинда уни таркибда кўрсак жуда яхши бўларди.

Шундай нарсалар борки, улар на футболчига, на жамоага боғлиқ эмас. Мен клубга ишонаман ва умид қиламанки, Олмони эртанги ўйинга қадар рўйхатдан ўтказамиз.

Очиғи, ҳар қандай футболчи ҳам ўйнай олмаса, бахтсиз бўлади. Мен 100% ишончим комилки, агар у рўйхатдан ўтказилса, эртага албатта ўйнайди", - деди "Барселона" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!