Флик ўрнига келиши мумкин бўлган мураббийлар орасида фаворит маълум

Хабарингиз бор, Ханс Дитер Флик Германия терма жамоаси бош мураббийлигидан бўшатилди. Айни пайтда немисларни Руди Вёллер, Ханнес Вулф ва Сандро Вагнер вақтинчалик бошариб турибди. Раҳбарият эса янги мураббий топишга шошилаётгани йўқ. Аммо вариантлар кўпайиб бормоқда. 

"BILD" нашри хабар беришича, Флик ўрнига келиши мумкин бўлган мутахассислар орасида Юллиан Нагельсманн фаворит бўлиб турибди. 

36 ёшли мураббийни "Бавария" ўз лавозимидан озод қилганидан бери ишсиз юрибди. У Англиянинг бир қатор  топ клублари ва ПСЖ билан музокаралар ўтказиб, келишувга эришмаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!