Флик: "Рафиньянинг жамоага қайтгани – биз учун катта куч"

CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Рафиньянинг сафга қайтганидан мамнунлигини билдирди.

Tecno

Фликнинг сўзларига кўра, "Челси"дан учралган мағлубият жамоа кайфиятига таъсир қилган, аммо таркибга айрим футболчиларнинг қайтиши муҳим омил бўлмоқда.

"Албатта, "Челси"га мағлубиятдан кейин ҳаммамизнинг кайфиятимиз ёмон эди. Биз жуда хафа бўлдик, чунки ғалаба қозонишимизга ишонгандик. Лекин ўтган иш — ўтди.

Машғулотларда кўраётганларим менга ёқяпти. Жамоа диққат билан ишлаяпти, маҳоратимиз юқори, энг муҳими — айрим футболчилар сафга қайтди.

Педри қайтди — бу жамоа сифатига катта таъсир қилади. Рафинья, Рэшфорд ҳам гриппдан кейин сафга қўшилди... Рафинья менга жуда етишмаётган эди. Бизнинг ўйин фалсафамизни ҳисобга олганда, мен уни жамоанинг энг муҳим аъзоларидан бири деб ҳисоблайман.

У ҳимоя босқичида, прессингни бошлаганда жуда муҳим. Шу билан бирга, ҳужумларда ҳам ажойиб ўйнайди. Бекорга ўтган мавсум шунча гол урмаган.

У яна ўтган мавсумдаги даражасини кўрсатишни жуда истайди", - дея таъриф бериб ўтди германиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!