Фликнинг ёрдамчиси: "Гарчи очко ололмаган бўлсак-да, мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказдик"

  • 22 декабрь, 2024, 11:21
  • Sinovdagi kolumnist 1
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ла Лиганинг 18-туридан ўрин олган "Барселона" - "Атлетико" баҳси бўлиб ўтди ва унда Симьоне шогирдлари сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетишди. 

Дастлаб, Педри меҳмонлар жарима майдончаси ичига ажойиб тарзда риб кирди ва ҳисобни очди. Иккинчи тайм бошида эса Де Пауль узоқ масофадан зарба йўллаб, имкониятларни тенглаштириб қўйди. Сўнгги дақиқаларда эса Сёрлот ғалаба голини урди. Учрашувдан сўнг Ханс-Дитер Фликнинг ёрдамчиси Маркус Сорг мағлубиятга изоҳ берди.

"Сўнгги дақиқаларда бутунлай бошқача ўйин бўлди. Бизда кўп имкониятлар бўлди, аммо уларни голга айлантира олмадик. Бу оғир мағлубият. Лекин шуни айтмоқчиманки, гарчи очко ололмаган бўлсак-да, мавсумнинг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказдик", - деди мутахассис.

Ушбу учрашувдан кейин “матрасчилар” 41 очко жамғариб, Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамга айланди. "Кўк-анорранглилар" 38 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!