Флорентино Перес
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби кеча Ла Лиганинг 28-турида "Сельта"ни (2:0) мағлубиятга учратганидан хабарингиз бор.

Эътиборлиси, ушбу учрашув Флорентино Перес учун “қироллик клуби” президенти лавозимидаги юбилей 900-ўйин бўлди. Бу борада ундан фақатгина афсонавий Сантьяго Бернабеу кўпроқ ўйин ўтказган - 1407.

Маълумот учун, Перес “Реал” президентлигига биринчи марта 2000 йилда сайланган ва 2006 йилгача ушбу лавозимда фаолият олиб борган. Унинг иккинчи президентлик муддати эса 2009 йилдан буён давом этиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида унинг бошқарувидаги “Реал” жами 24та совринга эга чиқди.