Флорентино Перес УЕФА ва ФИФАни танқид қилди
“Реал” президенти Флорентино Перес замонавийда футболда учрашувлар кўплигини танқид қилди.
“Реал” футболчилари бу мавсумда 82 та ўйин ўтказишлари мумкин эди. Бироқ, УЕФА ва ФИФА яна 14 та ўйин қўшишди. Уч ой ичида 14 та футболчимиз 21 та жароҳат олишди. Дам олишнинг йўқлиги спортчиларнинг саломатлиги учун зарарли.
21 ёшли Жуд Беллингем шу кунгача 251 та ўйинда майдонга тушган. Ҳудди шу ёшда Дэвид Бекхэм бор йўғИ 54 та ўйин ўтказган. УЕФА ва ФИФАнинг бундай қилишига асосий сабаб, кўпроқ пул топиш”,-деди “қироллик клуби” раҳбари.
Фикрлар