Флойд Майвезер кикбоксчи билан жанг қилади
27 июнь куни Грециянинг Афина шаҳрида бизни ажойиб тўқнашув кутмоқда.
Бокс афсонаси Флойд Майвезер ушбу оқшомда мезбонлар вакили, кикбоксчи Майк Замбидисга қарши кўргазмали жанг ўтказади. Бу ҳақда Замбидис ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Маълумот учун, Мейвезернинг профессионал боксдаги рекордида 50 та жанг – 50 та ғалаба (27 таси нокаут билан) мавжуд. Флойд ҳозир 48 ёшда.
Фикрлар