Флойд Мейвезер ақлбовар қилмас даражада солиқ тўлади
Бир неча вазн тоифаларида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ўзининг ижтимоий тармоқларида қанча солиқ тўлагани ҳақида гапириб берди.
"Даромад солиғи учун 18 047 181 доллар тўладим. Бу нафақага чиққанимда тўлаган пулим. Тасаввур қиляпсизми, агар мен фаолиятимни давом этсам, бу маблағ қанча бўлади”, - деб ёзди собиқ боксчи ижтимоий тармоқларида.
Эслатиб ўтамиз, Флойд Мейвезер ўзининг сўнгги расмий жангини 2017 йил август ойида ўтказиб, икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегорга қарши техник нокаут билан ғалаба қозонган эди. Шундан сўнг, Флойд фақат расмий рекорд ҳисобланмайдиган, аммо америкалик юлдузга муносиб даромад келтирадиган кўргазмали жангларни ўтказмоқда.
Фикрлар