Флойд Мейвезер ва Логан Пол жангининг PPV нархлари эълон қилинди
Профессионал бокснинг 5 вазн тоифаси собиқ чемпиони Флойд Мейвезер (50-0) 20 февраль куни ўзининг навбатдаги кўргазмали жангини ўтказади. Унга блогер Логан Пол (0-1) рақиблик қилиши ҳақида хабар бергандик.
Улар ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган ҳаваскор бокс жангининг битта PPV (Pay-per-view сўзма-сўз инглизчадан - "кўриш учун тўлаш" - бу телевидение провайдери абоненти тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган маълум бир воқеанинг шахсий трансляциясини сотиб олиш орқали тўлайдиган телевизион хизмат турларидан биридир. Трансляция исталган мамлакатдан олиб борилиши мумкин) нарҳи эълон қилинди.
Унга кўра:
Агар, сиз дастлабки 1,000,000 та одам қаторида PPV сотиб олсангиз у сизга $25га тушади;
Бир миллиондан кейин: $40 (ҳар бир PPV учун);
29-декабрдан кейин сотиб олмоқчи бўлганлар учун: $60 (ҳар бир PPV учун);
11 февралдан кейин сотиб олмоқчи бўлганлар учун: $70 (ҳар бир PPV учун).
Фикрлар