Флойд Мейвезер Японияда жанг қилади

  • 16 ноябрь, 2020, 19:18
  • 0
  • Бокс

Aмерикалик боксчи Флойд Мейвезер келаси йил Япония пойтахти Токиода жанг ўтказишни режалаштирмоқда. Жанг 2021 йил февраль ойида бўлиб ўтиши керак, деб хабар бермоқда Essentially Sports.

43 ёшли америкалик фаолияти мобайнида 50 та жанг ўтказиб, барчасида  ғалабага эришган. Улардан 27 таси нокаут билан якунланган. Шунингдек, у UFC жангчиси Конор МакГрегор ҳамда япониялик профессионал кикбоксингчи Тенсин Нацукавани ҳам бокс бўйича бўлган ўзаро тўқнашувда мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!