Фоден ва Гринвуд жаримага тортилди ҳамда Англия терма жамоасидан четлатилди

Англия терма жамоаси футболчилари – Фил Фоден ва Мэйсон Гринвуд мамлакатдаги карантин қоидаларини бузганлиги учун 1300 фунтдан (деярли 1500 евро) жарима тўлайди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, Фоден ва Гринвуд Исландияга қарши сафар учрашуви пайтида карантин қоидаларини бузиб, меҳмонхонага қизларни чақирган. Шундан сўнг, ушбу икки футболчи Англия терма жамоасидан четлатилди ва Миллатлар лигасининг Данияга қарши ўйинида иштирок этмайдиган бўлди.

«Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» клублари раҳбарияти эса, футболчиларининг хатти-ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлганини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!