"Footy Rankings": "2025 йилги мавсумда ҳам "Насаф" чемпион бўлади"

BEPUL PROPAN

Xдаги (Твиттер) "Footy Rankings" саҳифаси Ўзбекистон Суперлигаси 2025 йилги мавсум натижаларини тахмин қилди.

Унга кўра, амалдаги чемпион "Насаф"нинг чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли 61 фоизга тенг дея баҳоланди. Бу борада ОКМКнинг имконияти 27 фоиз дея чамаланди. 

Тўғридан-тўғри Про-лигага тушиб кетиш эҳтимоли энг юқори клуб сифатида "Шўртан" эътироф этилди — 64 фоиз. Бу борада "Бухоро" ва "Машъал"нинг эҳтимоли 10 фоизга, "Хоразм"ники 6 фоизга тенг. 

Маълумот учун, айни дамда "аждарлар" 17 очко билан етакчи бўлиб турибди, "кончилар" эса 16 очко жамғариб иккинчи поғонани эгаллаб турибди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!