Forbes 2020 йилда энг кўп даромад қилган спорт агентлари номини маълум қилди

Forbes журнали 2020 йилда энг кўп даромад топган агентлар рейтингини тузиб чиқди.

Бейсбол агенти Скотт Борас ўтган йил мобайнида 3,2 миллиард долларлик шартнома тузди. Якунда унинг Boras Corparation агентлиги 161,1 миллион доллар фойда олди.

Иккинчи ўринни Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт эгаллади. Унинг ICM Stellar Sports компанияси 1.42 миллиард евроли келишувларни амалга оширди ва 142,3 миллион доллар даромад қилди.

Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш 2020 йилда 1 миллиард евроли трансферлардан 104 миллион евро ишлаб олди.

Мино Райола эса йил давомида 847,7 миллион долларли келишувлар имзолади ва ундан 84,7 миллион доллар улуш олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!