“Формула 1”. Иккала “Феррари” ва “Ред Булл” чиқиб кетган пойгада нималар бўлди?
“Формула 1” Канада Гранд-Приси ўз ниҳоясига етди. Пойгада Макс Верстаппен болидидаги муаммолар сабаб, қийинчилик билан ғалаба қозонди. Иккинчи Ландо Норрис, учинчи ўринни Жорж Расселл эгаллади. Расселлнинг 3-ўрни “Мерседес” учун мавсумдаги биринчи подиум бўлди. “Кумушранг ўқлар”нинг бошқа бир вакили Льюис Ҳэмилтон энг тезкор айлана билан тўртинчи жойни банд қилди.
Пойга давомида 5 та машина финиш чизиғигача етиб бора олмади. Улар Логан Саржент (“Уилямс”), Шарль Леклер (“Феррари”), Серхио Перез (“Ред Булл”), Карлос Сайнс (“Феррари”) ва Алекс Албон (“Уилямс”). Саржент, Перез ва Сайнс ҳўл трекда бошқарувни йўқотиб машиналарига зарар етказишди. Леклер эса, пойга бошидаёқ матор билан муаммо борлигини айтди ва 43-айланада пойгани якунлади. Гранд-Прини ажойиб ўтказаётган Албон, унинг олдида кетаётган Сайнсни деб пойгани давом эттира олмади.
Фикрлар