Асосий мазмунга ўтиш

Авто/Мото

Формула-1 мавсумолди тестлар якунланди. “Феррари” Баҳрайнда энг тезкор натижа қайт этди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Барча пойгачиларнинг энг тез айланишлари

Формула-1'нинг 2026-йилги қишки синовлар якунланди, унда ўн битта жамоа ва 22 нафар пойгачи иштирок этди - фақат асосий пойгачилар қатнашди. Регламентдаги жиддий ўзгаришлар туфайли тестлар тўққиз кунгача узайтирилди.

Баҳрайндаги сўнги уч кунлик тестлар натижалар бўйича энг яхши вақтни “Феррари” ҳайдовчиси Шарль Леклер кўрсатди, у сўнгги айланаларда 1:31.992 натижа қайд этиб, 92 сонияда трассани айланиб чиқишга муваффақ бўлган ягона пойгачига айланди.

Монегаск Андреа Кими Антонелли ("Мерседес"), Оскар Пиастри ва Ландо Норрисни (иккаласи ҳам "Макларен") ортда қолдирди. Топ-7дан Макс Верстаппен ("Ред Булл"), Жорж Расселл ("Мерседес") ва Льюис Хэмилтон ("Феррари") ҳам жой олган.

Баҳрайнда "Формула-1"нинг иккинчи мавсумолди тестлари. Барча пойгачиларнинг энг тез айланишлари:

  1. Шарль Леклер ("Феррари") - 1:31.992.
  2. Андреа Кими Антонелли ("Мерседес") - 1:32.803.
  3. Оскар Пиастри ("Макларен") - 1:32.861.
  4. Ландо Норрис ("Макларен") - 1:32.871.
  5. Макс Ферстаппен ("Ред Булл") - 1:33.109.
  6. Жорж Расселл ("Мерседес") - 1:33.197.
  7. Льюис Хэмилтон ("Феррари") - 1:33.408.
  8. Пьер Гасли ("Альпин") - 1:33.421.
  9. Оливер Берман ("Хаас") - 1:33.487.
  10. Габриэль Бордолетто ("Ауди") - 1:33.755.
  11. Франко Колапинто ("Альпин") - 1:33.818.
  12. Нико Хьюлкенберг ("Ауди") - 1:33.987.
  13. Арвид Линдблад ("Рейсинг Буллз") - 1:34.149.
  14. Эстебан Окон ("Хаас") - 1:34.201.
  15. Исак Хажар ("Ред Булл") - 1:34.260.
  16. Карлос Сайнс ("Уильямс") - 1:34.342.
  17. Лиам Лоусон ("Рейсинг Буллз") - 1:34.532.
  18. Алекс Албон ("Уильямс") - 1:34.555.
  19. Валттери Боттас ("Кадиллак") - 1:35.290.
  20. Серхио Перес ("Кадиллак") - 1:35.369.
  21. Лэнс Стролл ("Астон Мартин") - 1:35.974.
  22. Фернандо Алонсо ("Астон Мартин") - 1:36.536.
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ