Формула-1. “Мерседес”дан дубль. Верстаппен энг яхши пойгачи. Хэмилтон шоҳсупага чиқишига бир қадам етмади
8 март куни Мельбурндаги Алберт-Парк шаҳар трассасида 2026 йилги Формула-1 мавсумининг биринчи пойгаси - Австралия Гран-приси бўлиб ўтди, унда "Мерседес" пойгачиси Жорж Расселл ғалаба қозонди. Иккинчи бўлиб маррага унинг шериги Андреа Кими Антонелли етиб келди. Учинчи ўринни Шарль Леклер ("Феррари") эгаллади, у пойганинг бошланғич қисмида етакчилик қилди, аммо "Мерседес"нинг икки пойгачисидан фарқли ўлароқ, виртуал хавфсизлик машинаси режимида пит-стоп ўтказмади ва лидерликни бой берди. “Феррари”нинг иккинчи пойгачиси, 7 карра жаҳон чемпиони Льюис Хэмилтон ҳам пит-стоп ўтказмагани учун эҳтимолий шоҳсупадан маҳрум бўлди. Британиялик пойгачи финиш чизиғини тўртинчи бўлиб босиб ўтди.
"Макларен" ҳайдовчиси Оскар Пиастри старт олдидан ўтказиладиган “сафланиш айланаси”да аварияга учради ва пойгада иштирок этмади. "Ауди" аъзоси Нико Хьюлкенберг ҳам техник муаммолар туфайли трассани тарк этди. Пойга давомида "Астон Мартин" ҳайдовчилари Фернандо Алонсо ва Лэнс Стролл (улар қисқа вақтга трассага қайтишган), шунингдек, "Ред Булл" пойгачиси Исак Хаджар ва "Кадиллак"дан Валлтери Боттас пойгани якунлай олишмади.
Тўрт карра жаҳон чемпиони Макс Верстаппен ("Ред Булл") 20-ўриндан Гран-прини бошлаб, олтинчи ўринга ёриб кирди ва “Куннинг энг яхши пойгачиси” деб топилди. Амалдаги чемпион Ландо Норрис эса бешинчи ўринни эгаллади.
1. Жорж Расселл ("Мерседес") - 58 айлана
2. Андреа Кими Антонелли ("Мерседес") +2,974.
3. Шарль Леклер ("Феррари") +15,519.
4. Льюис Хэмилтон ("Феррари") +16,144.
5. Ландо Норрис ("Макларен") +51,741.
6. Макс Верстаппен ("Ред Булл") +54,617.
7. Оливер Бэрмен ("Хаас") +1 айлана.
8. Арвид Линдблад ("Рейсинг Буллз") +1 айлана.
9. Габриэл Бортолето ("Ауди") +1 айлана.
10. Пьер Гасли ("Альпин") +1 айлана.
11. Эстебан Окон ("Хаас") +1 айлана.
12. Алекс Албон ("Уильямс") +1 айлана.
13. Лиам Лоусон ("Рейсинг Буллз") +1 айлана.
14. Франко Колапинто ("Альпин") +2 айлана.
15. Карлос Сайнс ("Уильямс") +2 айлана.
16. Серхио Перес ("Кадиллак") +3 айлана
17. Лэнс Стролл ("Астон мартин") +15 айлана.
DNF/DNS
18. Фернандо Алонсо ("Астон Мартин")
19. Валттери Боттас ("Кадиллак")
20. Исак Хаджар ("Ред Булл")
21. Оскар Пиастри ("Макларен")
22. Нико Хьюлкенберг ("Ауди")
Маълумот ўрнида, навбатдаги босқич Хитойнинг Шанхай шаҳрида 13 мартдан 15 мартгача ўтказилади.
Фикрлар