“Формула 1”. Охирги эркин амалиётда жаҳон чемпиони биринчи бўлди

Қироллик пойгаларининг Канадада бўлиб ўтаётган босқичининг сўнг эркин машғулоти якунланди. Амалиётда Льюис Ҳэмилтон ("Мерседес") биринчи бўлди. Иккинчи Макс Верстаппен (“Ред Булл”), учинчи Жорж Расселл ("Мерседес") бўлишди.

Амалиёт давомида «Заубер» пойгачиси Гуанью Зоу 2-қайрилишда хато қилиб йўл чиетидаги тўсиққа урилди. Бу тўқнашув Зоу учун иккинчиси бўлди. Хитойлик пойгачи 1-эркин амалиётда ҳам қизил байроқлар кўтарилишига сабабчи бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!