Асосий мазмунга ўтиш

Авто/Мото

Формула-1. Пойга старти об-ҳаво туфайли кўчирилди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Аввалги старт вақти тунги 01:00 эди

Майами Гран-приси ташкилотчилари 3 май, якшанба куни бўлиб ўтадиган Формула-1 пойгасининг бошланиш вақти кўчирилганини расман эълон қилди.

"ФИА, ФОМ ва Майами Гран-приси промоутерлари иштирокида ўтказилган йиғилишдан сўнг, куннинг иккинчи ярмида кучли ёмғир ёғиши кутилаётган об-ҳаво маълумоти туфайли пойгани маҳаллий вақт билан соат 13:00 га кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинди", - дейилади ФИА расмий баёнотида.

Шундай қилиб, пойга Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади. Аввалги старт вақти тунги 01:00 эди.

Қарор пойгага об-ҳавонинг мумкин бўлган таъсирини минималлаштириш ва Майами Гран-присини энг яхши шароитларда ўтказиш учун имкон қадар кенг вақт оралиғини таъминлаш, шунингдек, пойгачилар, мухлислар, жамоалар ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ