Формула-1 ва ФИA Яқин Шарқдаги вазият фонида баёнот берди

Халқаро автомобиль федерацияси (ФИА) ва Формула-1 раҳбарияти Яқин Шарқдаги можаронинг кучайишини диққат билан кузатиб бормоқда, бу эса Баҳрайн ва Саудия Арабистони Гран-присининг ўтказилишига таъсир қилиши мумкин.

"Бизнинг кейинги учта пойгамиз Австралия, Хитой ва Японияда, Яқин Шарқда эмас. Бу босқичларга ҳали бир неча ҳафта бор. Биз ҳар доимгидек бундай вазиятларни диққат билан кузатиб борамиз ва тегишли органлар билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз", - дея Формула-1 раҳбарияти баёнотидан иқтибос келтиради PlanetF1 нашри.

Кўплаб жамоа аъзолари минтақа орқали транзитдан қочиш учун мавсумни очиш учун Мелбурнга муқобил парвоз йўналишларини изламоқдалар. Одатда Европадан Австралияга рейслар Доҳа, Дубай ёки Абу-Даби орқали амалга оширилади.

Бу "Формула-1"нинг минтақадаги можаролар оқибатларига дуч келиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. 2022 йилда Саудия Арабистони Гран-приси пайтида Жиддадаги трасса яқинидаги “Aramco” объектига ракета ҳужуми уюштирилди, бироқ пойга маҳаллий хавфсизлик хизматларининг кафолатидан сўнг жадвал бўйича ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!