ФОТО. Тошкентда қиличбозлик бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда
Тошкентда қиличбозлик бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бошланди. Жаҳон рейтинги учун қимматли очколар тақдим қиладиган мусобақада Италия, Франсия, Жанубий Корея, Греция, Озарбайжон, АҚШ, Германия, Венгрия каби дунёнинг 20 давлатидан 158 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Баҳсларда Зайнаб Дайибекова, Паола Плиего етакчилигидаги терма жамоамизнинг 19 нафар вакили қатнашяпти. Регламентга кўра, бугун дастлаб гуруҳ босқичи, сўнг 1/128 ва 1/64 финал доирасидаги жанглар ўтказилади.
Фикрлар