Фозил Мусаев ҳали бери майдонга қайтмайдими?
Япония Жей лигаси иштирокчиси – “Жубило Ивата” жамоаси сафида ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб бораётганини яхши билсангиз керак. У ерда маҳаллий мухлисларнинг меҳрини қозона олган футболчимиз терма жамоамиз учун ҳам керакли ижрочилардан бири ҳисобланишини айтиб ўтиш жоиз. Лекин футболда жароҳатлар кўп учрайди. Бу эса доим кўнгилни хира қилиб келади. Гап шундаки, Фозил Мусаев ҳам жароҳатланганлар қаторига тушиб қолди.
Унинг “Жубило Ивата”даги фаолияти бир меъёрда давом этаётганди. Аммо кутилмаган жароҳат уни сафдан чиқарди. Март ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашга қарши ўтказган ўртоқлик учрашувида Мусаев жароҳат олди. Шифокорларнинг ташхисига кўра унинг жароҳати бироз жиддий бўлиб чиқди. Шу боис Фозил маълум вақт даволанишига тўғри келмоқда. Албатта, унинг жароҳатга йўлиқиши мухлисларни хафа қилди. Уларни қизиқтираётгани шуки, футболчи қачон майдонга қайтади? Ҳозирда эса муолажалар давом этмоқда. Айтиш мумкинки, Мусаев Японияда шифокорларнинг назоратида бўлиб турибди. Биз эса унинг соғлигидан хабар олиш мақсадида ўзи билан алоқада бўлиб турибмиз. Хўш, унинг даволаниши жараёни қандай кетмоқда?
Шу ва бошқа саволларга жавоб олишни истасангиз сайтимиздан узоқлашманг! Иқтидорли футболчимиз билан экслюзив суҳбатни бугун SPORTS.uz'да ўйинг!
Фикрлар