ФР: Пенальтилардан энг кўп азият чеккан жамоа қайси?

Ўзбек футболига оид қизиқарли статистикаларни келтиришда давом этамиз. Бугун нишонимизда 11 метрли жарима зарбалари бўлади.

33

Суперлигада мавсум бошидан бери 56та ўйин ўтказилди. Бу баҳсларда ҳакамлар 29 бор пенальти нуқтасига ишора қилишган. Улардан 21таси голга айланди. Энг кўп пенальти белгилаган рефери Фирдавс Норсафаров ҳисобланади (5 марта).

photo_2023-04-05_03-34-27

11 метрли жарималардан энг кўп фойдаланган футболчи Драган Черан бўлиб турибди (4 марта).

photo_2023-04-10_18-56-11

"Навбаҳор", "Насаф" ва "Пахтакор" бу йил ҳаммадан кўпроқ пенальти тепишди (4 мартадан). "Қизилқум" эса 8 ўйиндан кейин пенальти тепмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

IMG_4578_1

11 метрли жарима зарбаларидан энг кўп азият чеккан жамоа эса "Пахтакор" ҳисобланади. Йил бошидан бери "шерлар" дарвозаси томон 6та пенальти тепилди. "Навбаҳор", "Олимпик" ва "Бухоро" жамоаларининг зарарига эса бирорта пенальти белгилангани йўқ.

IMG_4393

Дарвозабонлардан фақатгина Суҳроб Султонов 11 метрли дуэлларда хато қилгани йўқ.

IMG_4241

Фахриддин Рўзиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сам Самыч
09/05/2023 21:53
Если надоело сливать деньги в БК полагаясь только на псевдо экспертов и свою интуицию, если ставишь больше 1000 рублей, поверьте, я в свое время перелопатил тысячи сайтов и
могу посоветовать только один king-ball.ru все! Все остальное полная шляпа! Сам там беру прогнозы уже с 2015 года, ну нет в рутубе больше достойных сайтов НЕТУ ОТВЕЧАЮ!