Франсис Нганну билан реванш қандай якун топади? Стипе Миочич жавоб берди
UFCнинг оғир вазн тоифасидаги чемпиони Стипе Миочич реванш жангида ҳам Франсис Нганнуни мағлуб эта олишига ишонмоқда.
"Нганну билан биринчи марта жанг қилганимиздан кейин, у анчагина яхши савияга кўтарила олди.Биринчи раунддаёқ барча рақибларини мағлуб этмоқда. Aммо жавоб учрашуви ҳам биринчи жангдаги каби бўлади. Худди шу натижа. Мен ғалаба қозонаман ва устунлик қиламан ",- дея ESPN Миочичнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
Улар ўртасидаги биринчи тўқнашув “UFC 220” турнири доирасида бўлган ва унда Стипе очколар ҳисобига ғалабага эришган эди.

Фикрлар