Франция - Финландия: Матнли трансляция
Миллий терма жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашувларидан ўрин олган Франция - Финландия беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90'

Ўйин якунланди.
- 90'
Антуан Гризманнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 90'

Иккинчи таймга тўрт дақиқа қўшиб берилди.
- 83'
Франция тўпни эгаллаб турибди.
- 80'

Клеман Ленгл ўрнига Рафаэль Варан майдонга тушди.
- 80'

Расмус Шюллер ўрнини Теему Пуккига бўшатиб берди.
- 79'
Нголо Кантенинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 75'
Курт Зуманинг боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
- 75'

Антуан Гризманн бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 75'

Лео Ваисанен ўрнига Паулюс Араюури майдонга тушди.
- 75'

Роберт Тайлор майдонга тушди, Онни Валакари захирага олинди.
- 72'

Лео Ваисененга тиббий ердам кўрсатилмоқда.
- 71'

Лео Дюбуа ўрнига Рубен Агилар майдонга тушди.
- 70'
Маркус Тюрамнинг зарбаси ўхшамади. Жесс Йоронен тўпни эгаллаб олди.
- 68'

Финландия бурчак зарбасидан фойдалана олмади.
- 67'

Илмари Нисканен майдонни тарк этди. Николаи Алхо ўйинга қўшилди.
- 67'

Расмус Карьялайнен ўрнини Маркку Канервага бўшатиб берди.
- 67'

Жухани Ояла ўрнига Жона Тоивои майдонга тушди.
- 67'
Лукас Динь рейдини ҳимоячи тўхтатиб қолди ва тўпни узоқлаштирди.
- 64'

Жухани Ояла офсадда.
- 62'
Стивен Н'Зонзи барчадан баланд сакраб боши билан зарба йўллади, бироқ бироз ноаниқ.
- 61'
Мусса Сиссоко қулай имкониятни қўлдан чиқарди, унинг зарбаси жуда ноаниқ бўлди.
- 60'

Маркус Тюрам офсайдда қолиб кетди.
- 59'

Антуан Гризманннинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 59'
Мусса Сиссоконинг паси бурчак тўпи билан якунланди.
- 57'

Поль Погба ўрнига Нголо Канте майдонга тушди.
- 57'

Виссам Бен Йеддер ўрнини Антуан Гризманнга бўшатиб берди.
- 57'

Антони Марсьяль майдонга тушди. Оливьер Жиру захирага олинди.
- 55'

Лео Ваисанен бурчакдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди, бироқ Стив Манданда зарбани қайтарди.
- 55'
Мехмонлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 54'
Лукас Диннинг бу сафарги узатмасини ҳам Жесс Йоронен ушлаб олди.
- 51'

Оливье Жиру ўйиндан ташқар ҳолатда дея қайд этди қанот хаками.
- 49'

Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 49'
Жони Кауконинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлишди. Бурчак тўпи.
- 46'
Онни Валакари қўпол ўйнади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Биринчи тайм якунланди.
- 45'

Мусса Сиссоко бурчак тўпини жамоадоши билан ўйин шаклда давом эттирди.
- 45'

Лукас Диннинг бурчакдан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 45'

Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Лукас Диннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига ҳимоячилар пешвоз чиқишди.
- 40'
Тўп назорати 70:30.
- 38'

Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтаришди.
- 37'
Онни Валакарининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.
- 36'
Онни Валакарига нисбатан Поль Погба ўз жарима майдони яқинида қўполлик ишлатди.
- 35'

Лукас Диннинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар осонлик билан бартараф этишди.
- 33'
Лео Дюбуанинг қанотдан узатиб берган пасини Жесс Йоронен ушлаб олди.
- 31'

ГОЛ! Ажойиб ижро. Онни Валакарининг кучли зарбаси гол билан якунланди.
- 28'

ГОЛ!. Ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланган Маркос Форсс дарвобон билан елғиз қолиб, ҳисобни очди.
- 26'
Поль Погба қўполлик ишлатди.
- 23'
Мусса Сиссоконинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 22'

Лукас Диннинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 20'
Онни Валакари қўпол ўйнади, ҳакам уни бу сафар оғзаки огоҳлантирди.
- 18'
Маркус Тюрам қулай имкониятни қўлдан чиқарди. У ҳимоячилар таъқиқидан қочиб кетди, бироқ зарбаси ўта ноаниқ бўлди.
- 15'

Лукас Динь бурчакдан тўпни ўйинга етказиб берди, тўп ҳимоячиларга тегиб Маркус Тюрамга бориб тушди, унинг боши билан йўллаган зарбаси кучсиз бўлди.
- 15'
Маркус Тюрам пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
- 13'
Поль Погба қўполлик ишлатди.
- 10'
Виссам Бен Йеддернинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлишди.
- 8'
Франция тўпни назорат қилиб турибди.
- 5'

Бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
- 4'
Расмус Карьялайненнинг зарбасиг ҳимоячилар блок қўйишди. Финландия бурчак тўпи тепади.
- 2'
Лео Дюбуа олдинга пас берди, бироқ Жесс Йоронен тўпни эгаллаб олди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Учрашувни Николо Попов бошқариб боради.
- 0'
Иккала жамоа футболчилари майдонга чиқиб келишмоқда.
- 0'
Хайрли оқшом қадрли футбол мухлислари. Сизлар билан бугун амалдаги жаҳон чемпионлари Франция терма жамоаси ва Финландия ўртасидаги ўртоқлик учрашини биргаликда кузатиб борамиз.

Фикрлар