Франция чемпионатини судга беришмоқчи
Франция чемпионати муддатидан аввал якунлангач, 19-ўринда қолиб кетган ва қуйи лигага равона бўлган “Амьен” қарордан норози бўлмоқда.
RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра, клуб суд орқали 40-50 млн евро миқдорида кўрган зарарини ундириб олмоқчи.
“Бу пул учун қилинмаяпти. Бу адолат учун. Қандай қилиб, 28 турдан сўнг қарор чиқариш мумкин? Менда 1200 та ходим ишлайди. Адолат юзага чиқишига ишончим комил”, - дейди клуб президенти Бернар Жоаннин.
Фикрлар