Франция чемпионатининг ҳам бошланиш санаси маълум қилинди

Франция профессионал футбол клублари ассоциацияси президенти Бернард Каяццо мамлакат чемпионатининг тахминий бошланиш санасини маълум қилди.

“Мавсумни ҳар қандай ҳолатда ҳам якунлашимиз керак. Хатто, июль ва август ойларида ҳам футбол ўйнашга тўғри келиши мумкин. Ҳозирда клублар ҳафтасига 250 млн евро зарарга киришмоқда. Мавсум 15 июнда тикланиши мумкин”, - дейди Каяццо.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати коронавирус пандемияси сабаб тўхтатиб қўйилган эди. Унинг якунланишига эса яна 10 та тур бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!