Франция Дешам қўл остида юқори сермаҳсуллик намойиш этмоқда
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жаҳон чемпионатидаги 17 ўйиндан 13 тасида ғалаба қозонган.
Франциялик мураббий ҳисобида 2 дуранг яна шунча мағлубият мавжуд. У сермаҳсуллик борасида фақатгина Португалия ва Бразилия терма жамоаларида ишлаган Луис Фелипе Сколари (14) ва германиялик Хельмут Шен (16)дан ортда қолмоқда холос.
Маълумот учун, Франция ярим финалда Марокашга қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар