Франция клуби Бобир Абдихолиқов ўйнайдиган жамоадан футболчи трансфер қилади (Фото)

Украинанинг "Рух" клуби ҳужумчиси Николай Кухаревич фаолиятини Францияда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Бобир Абдихолиқовнинг рақобатчиси саналган украиналик Николай Кухаревич франциянинг "Труа" жамоаси билан битим тузди. Шартнома 2021 йил 1 июлдан кучга киради. Сабаби Николай Кухаревич шу куни 20 ёшга киради. Унгача эса ҳужумчи "Рух" шарафини ҳимоя қилади.

1616771191noAiGrJlqwLMkLIDGFcb2MvcS3W5VGIdtrtp5bsu

Унга Европанинг бошқа жамоаларидан ҳам таклиф бор эди. Аммо узоқ давом этган музокаралардан сўнг клуб раҳбарияти ва Кухаревич шундай вариантда тўхташди. "Труа" Франция иккинчи дивизионида иштикрок этмоқда ва Лига 1 йўлланмаси учун курашяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рустам Содиков
29/03/2021 05:27
Сарлавхани уйлаб топишни каранг. Гуёки Бобур Францияга кетаётгандек.