Франция президенти ПСЖ хўжайинини Неймарни сотиб олгани билан табриклади

Франция президенти Эммануэль Макрон ПСЖнинг қатарлик хўжайини Носир Ал-Хелаифини “Барселона” ҳужумчиси Неймарни Париж клубига келаётгани билан табриклади.

“Табриклайман. Сизларда яхши янгилик борлигига ишонаман”, - дейди Макрон. Шундан сўнг бунга жавобан Ал-Хелаифи мамлакат президентига қараб кулиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Неймар учун “Барселона”га 222 млн евро тўлайди. Ушбу трансфер ҳақида эса жорий ҳафта сўнггига қадар расман эълон қилиниши кутилмоқда. Бироқ, бундан бироз аввал Ла Лига ПСЖ вакилларининг 222 миллионлик таклифини молиявий фэйр-плейга тўғри келмаслигини айтиб, ушбу таклифни рад этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!