Франция Суперкубоги қачон ўтказилиши маълум бўлди

"Пари Сен-Жермен" Франция Кубоги финалида "Сент-Этьен"ни мағлуб этиб, тўртинчи "олтин дубль"ни маротаба қайд этди.

Шундай қилиб, Франция Суперкубогида Париж клубига Лига 1 жорий мавсумида иккинчи ўринни эгаллаган "Марсель" рақиблик қилади.

Eurosport манбасига кўра, ушбу баҳс 2021 йил январида бўлиб ўтади. Учрашув ҳақида қўшимча маълумотлар кейинроқ маълум қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!