Франция Суперкубоги қайси давлатда ўтиши эълон қилинди

2021 йилги Франция Суперкубоги баҳси Исроилда ўтказилади. Ушбу қарор бугун бўлиб ўтган йиғилишда Профессионал Футбол Лигаси директорлар кенгаши томонидан қўллаб-қувватланди.

Унга кўра, мамлакатнинг энг кучли жамоасини аниқлаб берадиган ўйин 1 август куни Тел-Авив шаҳридаги “Блумфилд” стадионида бўлиб ўтади. Ушбу ўйинда Франция чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган жамоалар ўзаро майдонга тушади.

Суперкубокнинг амалдаги ғолиби ПСЖ ҳисобланади. Маурисио Почеттино бошчилигидаги жамоа бундан икки ой муқаддам “Марсель”ни енгиб ушбу совринни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!