Франция терма жамоасига янги сардор тайинланди!

Дарвозабон Уго Льорис Франция терма жамоасидан кетганидан кейин жамоага янги сардор танланди.

Lequipe нашри тарқатган хабарга кўра, Франция терма жамоасининг янги сардори ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе бўлди. Бу қарорни “уч ранглилар” бош мураббийи Диде Дешам қабул қилган.

Мбаппе 24 март куни Нидерландияга қарши бўладиган ўйинда жамоасини сардор сифатида бошлаб тушади. Бу Евро-2024 саралаш босқичининг 1-тур учрашуви бўлади.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе 2017 йилдан бери Франция терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У терма жамоа таркибида 66 та майдонга тушиб, 36 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!