Франция термаси аъзоси футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин эди, аммо...
Франция терма жамоаси ҳимоячиси Люка Эрнандес фаолиятини якунлаши мумкин эди. Маълум бўлишича, 26 ёшли футболчи оғир жароҳат олган.
"L’Équipe" нашри берган хабарга кўра, Люка кийиниш хонасида йиғлаб, меҳмонхонага тушкун ҳолатда кетган. Укаси Тео Эрнандес унинг фаолиятини якунлаши ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб эшитган.
Кейинчалик, ака-укалар узоқ вақт суҳбат қурган ва Эрнандесларнинг каттаси ўзини яхши ҳис қилишни бошлаган. Футболчи операция қилинади ва узоқ вақт сафга қайтмайди.
Шундай бўлса-да, у қарорини ўзгартирди ва футболчилик фаолиятини якунламаслигини маълум қилган.
Фикрлар